5 апрелдан 13-трамвай йўналишда 13-Т автобус қатнови бошланади

11:52, 04 апрель

28 март куни Тошкент шаҳрида автомобил йўллари ва кўприклар қурилиши, баъзи йўналишлардаги трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши билан боғлиқ масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган эди.

Анжуманда ҳар бир йўналишда айнан шу йўналишда юрувчи транспорт эканини англатиб туриши учун шу рақам олдига “Т” белгиси қўйилган автобуслар ҳали трамвай йўллари бузилишидан бир ой олдиндан бошлаб параллел равишда ҳаракатга қўйилиши таъкидланган эди. 

Бу жараён босқичма-босқич давом этади. Масалан, 5 апрелдан бошлаб, (трамвай ҳаракати тўхтатилмаган ҳолатда) 13-трамвай йўналишда 13-Т автобус қатнови бошланади. Қолган 5 трамвай йўналиши иши ҳам шу тариқа тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, пойтахт йўловчи ташиш транспорти корхоналари томонидан кунига ўрта ҳисобда 1 миллионга яқин йўловчи ташилади. Шундан атига 20-25 минг нафари трамвайда, 70-80 минг нафари йўналишли ва йўналишсиз таксида, 200 минг нафари метрополитенда, 700 минг нафардан ортиқ йўловчи эса автобус воситасида ташилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!