Покистондаги тошқин оқибатида 53 киши ҳалок бўлди

15:25, 04 апрель

Покистоннинг бир неча вилоятлари сув остида қолди.

Покистоннинг шимоли-ғарбида шиддатли ёмғир таъсирида рўй берган кучли тошқин оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, деб хабар берди “News.bigmir.net” нашри. 

2 апрель, шанба куни бошланган ёмғир оқибатида Кашмир, Хайбер, Хайбер-Пахтунхва ва Гилгит-Балтистон вилоятлари сув остида қолган. 

Тошқин мамлакатнинг қишлоқ жойларига катта талафот келтирган. Ҳукумат қишлоқ аҳолисига вақтинча бошқа жойларга кўчишни таклиф қилмоқда. Ёзги муссонлар жуда хавфли бўлиб, ўтган йили ҳам унинг оқибатида ўн киши ҳалок бўлган эди.

“Ёмғир ва тошқин оқибатида ўтган дам олиш кунида жароҳат олган ўнлаб одамлар касалхонага ётқизилди”, деб маълумот берди Ассошиэйтед Прессга берган ўз интервьюсида Покистоннинг табиий офат билан курашувчи махсус хизмати вакили Латиф Раҳмон. 

Тошқин рўй берган вилоятларга зарур буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон етказиб берилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!