Ёш бола билан машина бошқарган Муниса Ризаева танқидларга учради(Фото ва видео)

15:35, 04 апрель

Хонанда Муниса Ризаева якшанба—дам олиш куни дугонаси ва унинг ўғли билан сайр қилди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. Гап шундаки, хонанда ижтимоий тармоққа жойлаган суратда у олдида ўтирган ёш бола билан автомобиль бошқариб кетаётганини кўриш мумкин. 

“Бугун биз кичкинтой билан ёмғир остида сайр қилмоқдамиз” дея изоҳлади хонанда бу суратни. 

Сурат интернет фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир бола билан машина бошқаришни қораласа, яна кимдир хонанданинг тиззасида ўтирган болакай унга ким бўлишини сўраган.

Муниса Ризаева аксарият саволларга жавоб қайтарди. Жумладан “Бу дугонамнинг ўғли. Ҳали турмушга чиқмаганман, шундай экан бу бола қандай қилиб менинг ўғлим бўлиши мумкин?” дея болакайнинг унга ким бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Унинг қоидабузарлиги ҳақидаги танқидларга эса хонанданинг дугонаси, суратдаги боланинг онаси жавоб берди. У хусусан, суратга олинган пайтда машина тўхтаб турганини айтиб, дугонасининг тарафини олди. Одамлардан бағрини кенгроқ қилишни сўради.  

Хонанданинг саҳифасида яна бир видеога кўзимиз тушди. Унда хонанда эрта тонгда ўзи ижросидаги қўшиқни тинглаб, машина ҳайдаётгани акс этган. Видеода эса Мунисанинг бир қўли машина рулида, иккинчи қўли машина салони ва ташқарини видеога олаётганини кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!