Месси “Реал”га ўйинларда антирекорд ўрнатди

15:45, 04 апрель

“Барселона” жамоаси етакчиси Лионель Месси “Реал Мадрид”га қарши (1:2) кечган навбатдаги “Эл-Классико”да гол кирита олмади

Аргентиналик футболчи шу тариқа фаолиятида биринчи марта кетма-кет беш ўйинда “Қироллик клуби” дарвозасини ишғол қила олмади. 

2011–2012 йилларда Месси кетма-кет 4 ўйинда “Реал” дарвозасига гол ура олмаган эди. 

Ушбу мавсумда 28 ёшли ҳужумчи Примеранинг 26 та ўйинида 22 та гол киритиб, 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!