БМТ: Тоғли Қорабоғдаги жангда 33 киши ҳалок бўлди

17:29, 04 апрель

2 апрелга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашди: шиддатли тўқнашувлар оқибатида томонлар бир-бирини айблашди, деб хабар берди “Тass.ru” нашри. 

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ўз ҳисоботида ўтган дам олиш куни Тоғли Қорабоғда рўй берган шиддатли тўқнашувлар оқибатида 33 киши ҳалок бўлгани, 200 киши ярадор бўлганини маълумот сифатида киритиб ўтди.

“Расмий манбаларнинг маълумот беришича, Арманистон ва Озарбайжонда камида 30 та ҳарбий аскар, 3 нафар тинч аҳоли жанговор ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлган. Ярадор бўлган ҳарбий аскарлар ва фуқаролар сони ҳозирча расман тасдиқланмаган. Норасмий манбаларнинг маълумот беришича, уларнинг сони 200 киши бўлган”, – дейилади ҳужжатда.

Маълумотларга кўра, жанг бўлган қишлоқда 14,4 мингга яқин аҳоли яшайди. Айни дамда БМТ “инфраструктуранинг талафот кўргани, тинч аҳоли эвакуация қилингани, гуманитар ёрдам кўрсатилгани” ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Озарбайжлн ҳукуматининг ахборот беришича, тинч аҳоли ҳеч қаерга кўчирилмаган, Арманистон томондан  50 киши Еревандан вақтинчалик бошпана сўраган. Ҳар иккала ҳукумат ҳам халқаро гуманитар ёрдамга муҳтож эмаслигини билдирган” – дейилади ёзма маълумотда.

Томонларнинг фикри

3 апрель куни Арманистон мудофаа вазири ўринбосари Давид Тоноян республика ҳар қандай вазиятга, Тоғли Қорабоғни мудофаа қилиш учун ҳарбий ёрдамга ҳам тайёрлигини эълон қилган.  

Арманистон мудофаа вазирлигида Тоғли Қорабоғни мудофаа қилувчи армиянинг Озарбайжоннинг ярашиш, “илгариги вазиятни тиклаш” ҳақидаги таклифини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. 

Ўз навбатида Озарбайжон президенти “мамлакат ҳудудий яхлитлиги ҳеч қачон музокаралар мавзуси бўлмаган ва бўлмайди ҳам” деб Бокунинг принципиал позициясини эълон қилган. 

Тоғли Қорабоғдаги вазият

2 апрель куни кечаси Тоғли Қорабоғда жанжаллашаётган томонлар шиддатли жангга киришган, шундан кейин томонлар бир-бирини ярашиш қонун-қоидаларини бузганликда айблашган. БМТнинг гуманитар бошқармаси берган хабарга кўра, Тоғли Қорабоғда низо келиб чиқаётган жойда 150 минг тинч аҳоли яшайди. Шу билан бирга ягона халқаро гуманитар агентлик бўлиб, бу туманда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси жойлашган.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси вазиятнинг кескинлашуви туфайли Арманистонда БМТ вакиллари, халқаро ва маҳаллий ноҳукумат ташкилоти вакилларидан иборат тезкор штаб тузган. Ўз навбатида Озарбайжонда ҳам БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ҳукумат билан ҳамкорликда гуманитар масалаларни муҳокама қилиб, назорат қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!