“Реал”ни Зидан бошқарганидан буён Каземиро майдонга тушган барча ўйинларда ғалаба қозонган

17:33, 04 апрель

“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиронинг жамоадаги ўрни тобора катта аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Зинедин Зидан “Реал” бош мураббийи бўлганидан кейин Каземиро майдонга тушган барча ўйинларда мадридликлар ғалаба қозонган

“Реал” франциялик мутахассис қўли остида 15 та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. «Реал» ғалаба қозонмаган ўйинларда Каземиро иштирок этмаган. 

Аввалроқ, бразилиялик футболчи ҳам Зинедин Зидан қўли остида ишлашни ёқтиришини айтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!