ОАВ: Брюсселда терактни амалга оширган террорчи ўлими олдидан хат қолдирган

17:38, 04 апрель

Брюссель аэропортида терактни амалга оширган ҳудкуш-террорчи Иброҳим Бакрауй, ўлими олдидан хат қолдирган, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Хабар берилишича, террорчи ўзининг сўнгги хатида терактга тайёрланиш жараёни, унинг қатнашчилари ва уларнинг роли, ким ижарага уй, ким портловчи модда учун керакли ашёларни топиб келгани ҳақида маълумот қолдирган. Хатда беш нафар одам ҳақида сўз юритилади, айни кунда уларнинг тўрт нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Нашрнинг ёзишича, полиция ушбу хатни унинг компьютеридан топган. Террорчилар ижарада яшаган уйлари олдидаги ахлат қутига компьютерни ташлаб юборишган.

Иброҳим Бакрауйнинг маълумот беришича, унинг шериклари террористик ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини англашмаган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга ишонмади.

Илгари Бельгия прокуратураси томонидан Париж ва Брюсселдаги терактларни амалга оширишда гумон қилинган шахс ҳам қўлга олинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!