Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучлилари рўйхатида юқорилади

17:42, 04 апрель

Дунёнинг энг кучли қуролли кучлари рўйхатида Ўзбекистон 48-ўринга кўтарилди. 

Миллий армиямиз аввалроқ мазкур рўйҳатнинг 54-ўрнида эди. Бу ҳақда UzDaily.uz нашри globalfirepower.com сайтига таяниб хабар беради.

Рўйҳатга дунёнинг 126 мамлакати кирган. Ўзбекистон мазкур рўйҳатда Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон рўйҳатда 53-ўринда, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 110 ва Тожикистон – 112.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг йиллик ҳарбий бюджети $70 млн ташкил қилади.

Рейтинг тузишда 50 та турли омиллар, хусусан, ерда, ҳавода ҳамда денгизда жанговор ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган ҳарбий техникалар сони, шунингдек қуролли кучларга сарфланиши мумкин бўлган иқтисодий маблағлар ҳисобга олинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!