Германияга суриялик қочоқларнинг биринчи гуруҳи етиб келди

10:33, 05 апрель

Евроиттифоқнинг Анқара келишувига асосан Туркиядан Германияга илк суриялик қочоқлар етиб келди. 16 нафар қочоқдан иборат ушбу рейс Истанбулдан Ганноверга етиб келди. Кейинги рейсда ҳам шунча одам етиб келди, деб хабар берди “Еuronews.com” нашри.

Туркия билан келишув асосида тарқаталаётган қочоқларни БМТнинг қочоқлар иши билан шуғулланувчи бош бошқармаси ходимлари аниқлаган бўлиб, улар асосан ёш болали оилалардир.

Германиянинг миграция ва қочоқлар иши билан шуғулланувчи Федерал бошқармаси вакили шундай деди:

“Қочоқлар жуда ҳаяжонда, чунки қисқа вақт ичида кўч-кўронларини йиғиштиришга мажбур бўлишди. Бугун йўлга чиқиш учун жуда эрта уйғондилар. Улар узоқ йўл босдилар... Энди эса уларни Германиядаги тақдирлари ташвишга солиб, безовта қилмоқда”. 

Суриялик қочоқлар ҳозирча Қуйи Саксония федерал еридаги Фридланд қишлоғида жойлашган қочоқларни жойлаштириш марказига келтирилдилар. Улар бу ерда икки ҳафтани ўтказгач, белгиланган яшаш жойларига тарқатиладилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!