Хитойда селфига тушишга ружу қўйган учувчи парвозлардан четлатилди

10:48, 05 апрель

Air China авиакомпанияси учувчиси парвоз олдидан самолёт кабинасида селфига тушгани учун вазифасидан четлатилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Учувчи Twitter`нинг маҳаллий муқобили Weibo ижтимоий тармоғида саҳифа очиб, мунтазам равишда суратлар жойлаб келган.   

Маълум бўлишича, Энди(учувчи ўзини шундай деб номлаган)нинг саҳифасида 72 минг нафар кузатувчилар бор. Учувчининг хоббиси ҳақида Air China авиакомпанияси раҳбарияти хабар топгач, у ишдан четлатилган. Ҳозирги пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳаракатлар бошлангач, учувчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини ўчириб ташлаган.  

Авиакомпания раҳбариятининг фикрича, учувчининг селфига тушишга ружу қўйиши унинг парвоз вақтидаги руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Улар учувчининг қатъий жазоланишини билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!