Месси унинг офшор компанияларини ошкор қилганларни судга бермоқчи

11:07, 05 апрель

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Халқаро журналистик тергови консорциуми (ICIJ) ва Suddeutsche Zeitung нашрини судга бермоқда. Ташкилот ва нашр Мессининг солиқлардан қочиш мақсадида Панамада офшор компанияси тузганлиги ҳақида маълумот тарқатган эди. 

Журналистларнинг маълумотига кўра, Месси ва унинг отаси даромадни яшириш ва шу орқали солиқ тўламаслик учун Панамада компания таъсис этган.

Таъкидлаш жоизки, Испания суди ўтган йилнинг декабрь ойида Мессининг 2012-2013 йилларда солиқ тўлашдан бўйин товлаганлиги ҳақидаги ишини тўхтатганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!