Лоланинг “Соғиндим” клипи тайёр бўлди(Видео)

12:24, 05 апрель

Хонанда Лола “Соғиндим” таронасига клип суратга олаётгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур клипда хонанданинг “Соғиндим ёмон” қўшиғидаги партнери актёр Йигитали Мамажонов бош қаҳрамон образини гавдалантирди.

Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида янги узоқ кутилган клипнинг тайёр бўлганини, монтаж ишлари якунланганини билдириб, видеоролик жойлади.  Мазкур лавҳадан клип эҳтиросли ва романтик саҳналарга бой эканлигини кўриш мумкин. Хонанданинг маълум қилишича, “Соғиндим” клипи тез кунларда My5 телеканали ва интернет сайтларида тақдим этилади. Ҳозирча эса, ундан парчани томоша қилинг:

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!