Хакерлар 50 миллион туркияликларнинг шахсий маълумотлари интернетга жойлаштирди

12:32, 05 апрель

Номаълум хакерлар 50 миллион нафар Туркия фуқароларининг шахсий маълумотларини интернет тармоғига жойлаштирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Интернетдаги маълумотлар ўзида фуқаронинг исми, фамилияси, туғилган куни, йили,жойи, ота-онасининг исми-шарифи ва уй манзилини жамлаган.

Мазкур маълумотларни юклаб олиш имконини берувчи сайтда мазкур акция Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга қаршилик намойиши эканлиги айтилган.

Номаълум хакерлар шахсий маълумотларнинг ошкор қилиниши барча турклар учун сабоқ бўлиши кераклигини ва улар мамлакатни таниб бўлмайдиган даражада ўзгартириб юбораётган амалдаги президентга нисбатан қандайдир чора кўришлари кераклигини айтиб ўтган.

Бундан ташқари, кибержиноятчилар АҚШ фуқароларини президент сайловларида Дональд Трампга овоз бермасликка чақирган. Хакерларнинг фикрича, “Трамп мамлакатни бошқаришни Эрдўғондан ҳам ёмонроқ эплайди”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Барак Обама билан учрашув Эрдўғон учун ҳаёт-мамот масаласи бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!