Гўдакларни қақшатган зўравонлар қилмишига яраша жазо олди

13:04, 05 апрель

Одамзоднинг энг гўзал фазилати бу унинг ахлоқидир. Ахлоқ – инсоннинг бошқалар учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлари, кундалик ҳаётида амал қилиши шарт бўлган тартиб-қоидаларнинг яхлит йиғиндиси. Бунинг акси эса ахлоқсизлик саналади. Жиноят ва жиноятчиликнинг замирида ҳам инсоннинг ахлоқсизлиги ётади. Орамизда баъзи одамлар борки, ундай кимсаларнинг қилган ахлоқсизлигидан ҳатто ҳайвонлар ҳам жирканиши тайин. Шубҳа қиляпсизми?.. Унда “қаҳрамонимиз” Ҳамид Алимов(исм-фамилиялар ўзгартирилган) қилмишлари билан танишинг, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. 

“Оригинал” ғоя

Айни ўқиб, эрганги куни учун замин яратадиган ёшда  бўлган Ҳамиднинг хаёлини кўпроқ бузуқлиқ эгаллаб олган экан. 2012 йилнинг февраль ойи бошларида бирор фойдали иш билан машғул бўлиш ўрнига уйда узала тушиб ётган Ҳ.Алимов миясида ахлоқсизлик “уммонида чўмилиш” фикри пайдо бўлди. Бу ният ақли расо одам учун қанчалар жирканчли бўлса, у учун ўша тобда “оригинал” ғоядек туюлган бўлса ажаб эмас.  Шоша-пиша ташқарига отланган Ҳамид кўчада ўйнаб юрган вояга етмаган, ҳали 14 ёшга тўлмаган қўшниси Комилни учратиб қолиб, уни “нишон”га олди. Аста болакайнинг олдига бориб: “Юр, бизникида бирга ўйнаймиз”, дейди ғараз мақсади сари дадил илдамлаб. Қўшни бола унинг асл ниятидан бехабар ҳеч иккиланмасдан розилик билдиради. Иккаласи Ҳамиднинг хонадонига киришади. Уйга киришлари билан Ҳамид худди ўлжасини кутиб ётган ҳайвондай Комилга ташланади. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган бола йиғлаб қаршилик кўрсатди. Аммо... 

“Янги кино”

Ғайритабиий услубда жинсий эҳтиёжини қондирган Ҳамид қилмишини яшириш мақсадида Комилни: “Агарда ҳозирги ишлар ҳақида чурқ этсанг,  сени ўша заҳоти ўлдираман”, дея ўдағайлади. Унинг таҳдидидан қўрққан болакай бўлиб ўтган воқеа ҳақида ҳеч кимга оғиз очмади. Бу эса Ҳ.Алимовга дадиллик бағишлади чоғи орадан яна бир неча кун ўтиб яна Комилни янги кино қўйиб бериш баҳонаси билан авраб, уйига олиб кирди...

Жиноий шериклик

Тобора ахлоқсизлик ботқоғига ботиб бораётган Ҳамид бошқаларни ҳам ўзи билан тортишни режалаштирди. Буни қарангки, танишлари Шокир ҳамда Сарвар ҳам уни инсофга чақириш ўрнига Ҳ.Алимовни қўллаб-қувватлашди. Учовлон биргалашиб, режа тузишади. Вазифалар тақсимотига кўра, болакайларни уйга олиб келиш Ҳамиднинг зиммасига тушади. У кўчага чиқиб, Комил ва Собирни алдагани бола яхши қабилида: “Юринглар, уйимизда футбол ўйнаймиз”, дея аврайди. Болакайлар ахлоқсизлик масканига айланиб қолган хонадонга киришлари билан уч йигитнинг қуршовида қолишади...

Ёпиқлигича қолган қозон

Йигитлар қилган ишларидан масрур, гарчи бу қабиҳлик инсон зотига муносиб бўлмаса-да. Болакайлар эса одам қиёфасидан чиқиб бўлганлар қаршисида зор қақшаб, уларнинг зўравонлигидан титраб туришарди. Бу сафар ҳам ёпиқ қозон ёпиқлигича қолаверади. Бундан руҳланган Ҳамид бир неча бор шундай жирканч ишларини давом эттириб юраверди. Бироқ...

“Ташриф қоғози” ва...

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан “ташриф қоғози” олган Ҳ.Алимовнинг юрагига ғулғула оралади. Қилмишим ҳеч қачон ошкор бўлмайди, деган хаёлдан сармаст бўлиб хато қилганини англаб етди. Қандай қилиб жазодан қутулиш борасида бош қотираркан, Қозоғистон Республикасидаги таниши ёдига тушди ва унга қўнғироқ қилди.   

 Жавобгарликдан қочиш мақсадида Ҳамид айланма йўллар орқали давлатимиз чегарасини бузиб, қўшни мамлакатга ўтиб кетди. Бу гал ҳам у калта ўйлаганди. 

Ўзга юртда бир муддат яшаб, Ўзбекистонга қайтаётганида қонун посбонлари томонидан қўлга олинди. Энди у қонун олдида қилган жиноятлари  учун жавоб беришга мажбур.  “Қилмиш - қидирмиш” дея шуни айтишса керакда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 22:59, 06 апрель
otish kerak ularni er yuziga urin yuq unaqalarga