Сайёрамизнинг энг гўзал аёллари ТОП-10 талиги

14:15, 05 апрель

Гўзаллик тушунчаси нисбий бўлса-да, халқаро гўзаллик конкурсларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган, моделлик бизнесида, фотосъёмкаларда, фильмлардаги иштироки билан муваффақиятларга эришган дунёнинг энг гўзал аёллар 10 талигини аниқладик, деб ёзади “Тop10a.ru” нашри. Марҳамат, улар билан танишинг!
 

10-ўрин Скарлетт Йоханссон

Скарлетт Йоханссон – америкалик машҳур қўшиқчи ва актриса бўлиб, бир қанча машҳур киноматография мукофотларига сазовор бўлган гўзал аёллардан биридир. У нафақат Америкада, балки бутун дунёда машҳурдир. Скарлетт актрисалик карьерасини 1992 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бошлаган. У аввалига фильмларда кичик эпизодик ролларни ижро этган. Орадан бир неча йиллар ўтгач,  “Мэнния Ло” фильмида илк маротаба бош қаҳрамон ролини қўлга киритади. Фильм катта муваффақиятларга эришди, Скарлетт эса, “энг яхши аёл роли учун” мукофотини қўлга киритди. Ҳозирда актрисанинг фильмографиясида қирқдан ортиқ фильмлар мавжуд. Улардан энг машҳурлари: “Америкача рапсодия”, “Таржима қийинчиликлари”, “Орол”, “Энаганинг кундаликлари” фильмларидир.

9-ўрин Рианна

Рианна – машҳур барбадоссалик қўшиқчи ва актриса бўлиб, ўзининг қобилияти, истеъдоди, гўзаллиги билан бутун дунёни ҳайратга солган аёлларидан бири ҳисобланади. У 16 ёшида Америкага келиб, қўшиқчилик фаолияти билан шуғуллана бошлаган. Унинг илк қўшиқлар альбоми 2005 йилда чиққан бўлиб, шу йилнинг ўзидаёқ энг зўр қўшиқлар альбоми ўнталигига киритилган. Унинг навбатдаги альбомлари машҳурлик жиҳатдан илгаригисидан қолишмади ва мусиқа йўналиши бўйича бир қанча мукофотларни қўлга киритди. Қўшиқчининг альбомлари миллионлаб нусхада дунё бўйлаб тарқалди ва муваффақиятли равишда сотилиб кетди. 2007 йилда Рианна дунёнинг энг зўр қўшиқчиси деб тан олинди ва дунё мусиқасига қўшган ҳиссаси учун Барбадоссанинг маданият бўйича фахрий элчиси этиб тайинланди. 

8-ўрин Эмбер Херд

Эмбер Херд – машҳур америкалик модель ва киноактриса бўлиб, ўзининг гўзаллиги, ёқимтойлиги билан дунё аҳлининг, барча мухлисларининг юрагини забт этган аёллардан бири. Унинг уч фазилати – ташқи қиёфасининг гўзаллиги, актёрлик маҳорати, ҳаётий куч-қувватга тўлалиги муваффақиятга эришишига сабаб бўлди. Херд ёшлигида театрда спектакль постановкаларида, турли реклама роликларини суратга олиш ишларида, сиёсий компанияларда фаол иштирок этиб келган. Эмбер 16 ёшида Нью-Йоркда моделлик касбида ўз хизмат фаолиятини бошлаган. Эмбер Херд актрисалик карьерасини Лос-Анжелесда бошлаб, бир қанча телесериалларда суратга тушган. Актрисанинг фильмографиясида 30 дан ортиқ фильмлар бўлиб, улар орқали Эмбер ўзининг актёрлик маҳоратини, гўзаллигини моҳирона намоён эта олган. 

7 -ўрин Шарлиз Терон

Шарлиз Терон – машҳур америкалик актриса ва модель бўлиб, бир қанча нуфузли киноматография мукофотлари соҳибасидир. Шарлиз Терон Африкада, томирида турли миллатлар қони оқаётган оилада туғилган. У моделлик карьерасини 16 ёшда, модделлар танлови орқали бошлаган. Италиянинг Позитаносида ўтказилган танловда эришган ғалабаси унинг Милан моделлик агентлиги билан шартнома тузишига асос бўлди. Унга жаҳоншумул машҳурликни “Иблиснинг адвокати” фильмидаги илк дебют роли олиб келди. Шарлиз фильмдаги роли, гўзаллиги билан ер юзидаги миллионлаб эркакларни ўзига шайдо қила олди. Унинг фильмографиясида 40 дан ортиқ фильмлар мавжуд. “Қудратли Жо Янг”, “Ҳарбий шўнғувчи”, “Оппоқойим ва овчи”, “Сирлар” каби фильмлар улардан энг машҳурлари ҳисобланади.

 

6-ўрин Мерям Узерли

Мерям Узерли – гўзал турк-немис актрисаси бўлиб, “Муҳташам юз йил” телесериали орқали муваффақиятга эришиб, жаҳон аҳлининг суюкли актрисасига айланди. У Германияда туғилган бўлиб, отаси турк, онаси немис миллатига мансуб бўлган. Марямни болалагидан театр, саҳна ҳаёти қизиқтирган, у оилавий борди-келди қилувчи инсоннинг театрида илк ролини ижро этган. Актёрлик маҳорати бўйича Гамбургда таълим олган бўлиб, қисқа метражли немис фильмларида роллар ижро этган. “Муҳташам юз йил” телесериалидаги Хуррам роли унга ҳақиқий машҳурликни олиб келиб, дунёга танитди.

5-ўрин Ирина Шейк

Ирина Шейк – ўзининг гўзаллиги билан жаҳон аҳлининг эътирофига сабаб бўлган россиялик модель ҳисобланади. У моделлик карьераси давомида бир қанча машҳур брендларнинг юзи бўлди. Ирина Россиянинг Челябинск вилоятидаги Еманжелинск шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси татар, онаси рус миллатига мансуб. У 2004 йилда илк маротаба Челябинск шаҳрида ўтказилган гўзаллик конкурсида ғалабага эришган. Шундан кейин у профессионал моделлик фаолиятини бошлаб юборди. 2007 йилдан бошлаб, американинг Sports Illustrated Swimsuit Edition журналида мунтазам равишда суратлари чоп этилади, бундан ташқари дунёнинг энг машҳур модделлик бизнеслари, фотосуратчилари билан ҳам ҳамкорлик қилиб келади. 

4-ўрин Айшвария Рай

Айшвария Рай – Ҳиндистонлик машҳур актриса ва фотомодель, Ҳиндистон давлатининг бир қанча мукофотларига сазовор бўлган, дунё гўзаллари рўйхатининг тўртинчи ўрнини эгаллаган гўзаллардан бири. У моделлик карьерасини ўз юртида Pepsi ичимлиги реклама ролигида иштирокидан бошлаган. 1994 йилда Ҳиндистонда ўтказилган гўзаллик танловида “Ҳиндистон гўзали”, кейин эса халқаро гўзаллик танловида “Дунё гўзали” унвонига сазовор бўлган. “Дунё гўзали” танлови тарихида илк бора ҳакамлар ҳайъати уни бир овоздан ҳақиқий гўзал деб тан олишган. Ҳинд гўзали илк бора 1997 йилда кинода роль ўйнади, аммо унинг бу роли танқидга учради. Аммо ҳозирга келиб, унинг фильмографиясида мухлислар қалбидан жой олган қирқдан ортиқ машҳур фильмлари мавжуд. 

3-ўрин Анжелина Жолли

Анжелина Жолли – америкалик машҳур киноактриса, фотомодель, сценарийнавис ва режиссёр ва дунёнинг энг гўзал аёлларидан бири деб тан олинган. У ижодий карьераси орқали миллионлаб мухлислар тўплади ва бир қанча мукофотларни қўлга киритди. Анжелинанинг ота-онаси профессионал актёрлар бўлган. У 14 ёшидан бошлаб, модалар намойишида иштирок этиб келган. Анжелина бир қанча мусиқали клиплардаги иштирокидан кейин, театрда ишлаган. 1993 йилда илк маротаба фантастик жангари фильмда робот ролини ижро этиб, даромадини оширади. Актрисанинг фильмографиясида ҳозирда актёрлик маҳорати билан бойитилган ўнлаб фильмлар мавжуд.

2-ўрин Кейт Алтон

Кейт Алтон – машҳур америкалик модель ва киноактриса бўлиб, ўзига хос ташқи қиёфаси, актёрлик маҳорати билан машҳур дунё гўзаллари ўнталигига киритилган. Кейт ўзига хос ташқи қиёфаси билан бошқа қизларга агар инсон истаса ҳамма нарсага эришиши, юлдузга айланиши мумкинлигини исботлаб берди. Кейт Алтон тўлачадан келганлиги боис моделлик бизнеси ҳақида орзу қилмаган. Аммо у ташқи қиёфасидан ҳеч қачон уялмаган, қатъийлик билан олға ҳаракат қилган. 2008 йилда Алтон Elite Model Managemen агентлиги кастингида иштирок этиб, улар билан шартнома имзолашга эришди. 

1-ўрин Моника Белуччи

Моника Белуччи – машҳур италиялик фотомодель ва киноактриса, ҳақиқатан ҳам замонавий гўзал аёллардан бири ҳисобланади. У ижодий карьераси, истеъдоди орқали мухлислар қалбини забт этди. Моника оддий оилада дунёга келган. Белуччи болалигида ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилган, аммо тақдир унинг орзусини амалга оширмади. У жуда гўзал бўлганидан бир неча маротаба машҳур бренд ва компанияларнинг юзи бўлди. Моника қисқа вақт мобайнида Милан, Париж, Нью-Йоркни  ўзига бўйсундирди, дунё гўзаллари рўйхатида етакчилик қилди. Моника Белуччи катта кинода 1990 йилдан бошлаб кўзга ташланди, унинг фильмографиясида, истеъдодини, гўзаллигини, актёрлик маҳоратини намойиш этган 50 дан ортиқ фильмлар мавжуд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!