Ғуломжон Ёқубовнинг дуэтдоши кимлиги маълум бўлгач зал “портлади” (Видео)

14:34, 05 апрель

Ҳар йили хотин-қизлар байрами муносабати билан “Сен азиз ва муқаддасан аёл” концерт дастури ташкиллаштириб келинади.

Режиссёр Саъдулла Абдуллаев ташкилотчилигида ўтказилган 2016 йилги концерт куни кеча интернетнинг Youtube тармоғига жойланди.

Мазкур концерт дастурига ташриф буюрганимизда унда ижро этилган бир дуэт ҳақида албатта ёзишни мақсад қилиб қўйгандик. Мана ниҳоят у ҳақда нафақат сўз билан гапириш балки видеони намойиш этиш имкони туғилди.

“Истиқлол” санъат саройида тақдим этилган “Сен азиз ва муқаддасан аёл” концерт дастурида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳамда хонанда Жаҳонгир Позилжонов дуэт куйлади. 

Ғуломжон Ёқубовнинг “Бунча гўзал” таронасини замонавий йўналишда куйлаш таклифи устоз санъаткорнинг ўзидан чиққан. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди. Жаҳонгир Позилжонов аввалига дуэтни куйлаб, устоз хонанданинг асл қўшиғини бузиб қўйишдан қўрққан. Дуэт куйланди. 

Саҳнада ота-она ҳақида тарона тақдим этган Ғуломжон Ёқубов кейинги дуэт таронасини эълон қилар экан, даставвал дуэтдоши ким эканлигини сир тутди, саҳнага Жаҳонгир Позилжонов кириб келгач эса зал қарсаклар жаранги ва ҳайқириғлардан “портлади”. 

Тарона тугагач, устоз санъаткор дуэтдошига гул тақдим этди ва бирга куйланган дуэт учун минатдорчилик билдирди.

Хуллас, кўп гапиргандан бир кўрган маъқул. Дуэтни тинглаб, барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 15:16, 05 апрель
сизни жуда хурмат киламиз санаткор сифатида хам инсон сифатида хам кушикларингизга гап йук умрингиз узок булсин хамиша сахна турида булинг