Анжелина Жолининг янги суратлари унинг мухлисларини хавотирга қўйди(Фото)

15:31, 05 апрель

Дунё бўйлаб, Анжелина Жолининг анорексия касаллигига чалингани ҳақидаги миш-мишлар тингани йўқ. Ғарб ОАВларининг ёзишича, бугунга келиб актрисанинг вазни 35 килограммга тушиб кетган, буни юлдузнинг сўнгги пайтларда тушган суратлари ҳам тасдиқлайди, деб хабар беради “Woman.ru” нашри. 

Жоли ва Питтнинг оиласи оғир кунларни бошдан кечирмоқда, ОАВларнинг хабар беришича, хиёнат туфайли уларнинг никоҳи бекор бўлиш арафасида турибди, Анжелина эса стресс оқибатида озиб кетмоқда, унинг вазни бугунга келиб 35 килограммни ташкил қилмоқда. Эслатиб ўтамиз: Жолининг бўйи 169 см, унинг оғирлиги бўйига тўғри келмай, тана массаси танқислигини келтириб чиқарган. Жолининг озғинлиги соғлигига таъсир қиляпти деган асоссиз гапларни у рад этган. Бу нарса уни ташвишга солмаяпти. 

Баъзи бир маълумотларга кўра юлдузли оилада вазият танг, Анжелина Бред билан ҳар куни жанжаллашади. Бред уни овқатланишга мажбур қилса, бу нарса Анжелинага ёқмайди. Брэд унга қандай таъсир қилиш йўлини тополмай, ажрашиш билан қўрқитишга мажбур бўлган.

    

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!