Дилноза Кубаева қайси ролидан уялишини айтди

15:44, 05 апрель

Актриса Дилноза Кубаева кино соҳасига эндигина кириб келаётганда ўзи суратга тушган фильмларни ҳотиржам томоша қила олмаслигини билдирди. 

Хусусан “Shok.uz” сайти мухбирининг “ ‘Келгинди келин’ фильмида жуда замонавий образда чиққансиз, ҳозир нега ундай кийинмайсиз?” деган саволига Дилноза шундай жавоб берди

“Ҳозир ‘Келгинди келин’ фильмини кўрсам уялиб ўтираман. Тўғрисини айтаман, ўша пайтда энди чиқаётган актриса эдим. Ҳали бу катта майдонда довдираб юрган қизча бўлганман. Мен бунақа кийинмайман, деб талаб қила олмасдим. Образ шуни тақозо қилиши мумкин, тўғри. У қиз шунақа ўсган, лекин бизнинг ўзбекона қадриятлар, урф-одатлар деган нарсалар бор, муқаддас ҳис-туйғулар бор. Менталитет деган тушунчалар бор, шундан келиб чиқиб, бу образимдан уяламан”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!