Хонанда Шаҳзоданинг “Ўзбегим” қўшиғига клип суратга олинмоқда(Видео)

15:53, 05 апрель

Хонанда Шаҳзоданинг  “Ўзбегим” номли янги таронаси бугун барча радиотўлқинлар ва интернет сайтлари орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

“Popcorn.uz” нашрининг хабар беришича, хонанда бу қўшиққа клип суратга олишга ҳам улгурди. “Benom Media” ижодкорлари билан ҳамкорликда яратилаётган ва айни дамда монтаж ишлари олиб борилаётган клипнинг суратга тушириш жараёнидан тайёрланган видеолавҳани қуйида  томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!