Бойиб кетишингизга халал бераётган 10 та тўсиқ

16:12, 05 апрель

Бой бўлишни ким ҳам орзу қилмайди, дейсиз?Лекин бунинг учун фақат орзунинг ўзи етарли эмас. Қуйида психологлар бойишга халақит берадиган 10 та жиҳатни санаб ўтишган... 

1. Қўшниларингиз сиз ҳақингизда нима дейиши сизни безовта қилади. Ҳаёт бу мусобақа эмас. Сизнинг энг яқин дўстингиз ўзига BMW сотиб олгани билан кимнинг нима иши бор? Ёки синглингиз болаларини дизайнерлар тиккан либослар билан кийинтириши нега сизга таъсир кўрсатиши керак? Сиз ўзингиз учун нима яхшилигини аниқлаб олинг ва ўз имкониятларингиз доирасида харажатлар қилинг.  

2. Сабрсизлик. Кредит карточкалар даври бошлангунича кредитдан истаганингизча фойдаланиш мушкулроқ эди. Ҳозир ҳаммаси ўзгарган. Лекин тезроқ бойиб кетиш орзуси бизга ҳеч тинчлик бермайди. Аммо сабр қилсак, ўшанда мулкка эга бўламиз. 

3. Зарарли одатлар. Чекиш, алкоголга ружу қўйиш, кўнгилочар ўйинлар, булар фақатгина моддий зарар етказиб қолмасдан, бу одатлар сизни узоқ вақт ўз таъсирида ушлаб туриб, кейин бадалини тўлашингизга мажбур қилади.  

4. Аниқ мақсад йўқ. Бойиш учун аввало молиявий мақсад ва режалар зарур. Уларсиз сиз харитасиз саёҳатга чиққан йўловчига ўхшайсиз. 

5. Тайёргарлик зарур. Сизда шошилинч вазиятлар учун алоҳида жамғарма бўлиши лозим. У сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди ва тақдирнинг кутилмаган зарбаларидан ҳимоя қилади. 

6. Бирдан мўмай пулга эга бўлиш хоҳиши. Тезроқ бойиб кетиш хаёли турлича намоён бўлади. Масалан, ҳар доим лотерея билети сотиб олганингизда, биржада ютишга ҳаракат қилганингизда, кўчмас мулк ва қимматли металлар сотувида қандай қилиб тезда бойиб кетиш мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги китобларни ўқиганингизда сиз бирдан бойиб кетишни хоҳлайсиз. Бунинг учун энг қисқа йўлдан боришга ҳаракат қиласиз. Аслида бундай йўлннинг ўзи йўқ. 

7. Бошқалар пулингиз ҳақида қайғуришига қўйиб берасиз. Джеффри Стрэйн қайд қилганидек, «сизга пулингизни бирор ишга сарфлаш ҳақида айтишганида кўпчилик инсонлар аввало ўз фойдасини кўзлайди ва бу уларнинг асосий мақсади ҳисобланади”. Шуннинг учун сиз ўзингиз маблағни қандай сарфлашни режалаштиришни, мустақил қарор қабул қилишни ўрганишингиз лозим. 

8. Тушунмаган соҳага маблағ сарфлайсиз. Молиявий билим жуда зарур. Агар сиз сармояни  қандай ишлашини яхши тушунсангиз, маблағ сарфлашда ақлли қарорлар қабул қила оласиз. Бунинг учун мавзуни ўрганишга бир ёки икки соат вақт сарфласангиз ҳам бу фикрингизни ўзгартира олади. 

9. Молиявий қўрқув. Банкдаги ҳисоб – бу маблағни кўпайтириш эмас. Етарли маблағга эга бўлиш учун таваккал қилишга тайёр бўлишингиз лозим. 

10. Сиз ўзингизнинг молиявий аҳволингиздан бехабарсиз. Баъзи одамлар ўзининг молиявий аҳволини текшириб кўриб, уни баҳолай олмайди.  Пулларингизни назоратга олинг. Молиявий аҳволни назарга илмаслик вазиятни оғирлаштиради. 

Бу қаторга 11-пунктни қўшиш ҳам мумкин: Танлай олмаслик. 

Баъзида таваккал қилиш яхши самара беради. Харажатлар кўпайиб кетган вақтда қайси бири муҳимлигини танлай билиш керак. Агар нотўғри томонга таваккал қилсангиз, вазиятни ёмонлаштирасиз. Агар тўғри қадам ташласангиз, салбий хаёллардан қутулиб, орзуларингизга эришасиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!