Хонандалар ўзлари учун байрам ўйлаб топишди

16:20, 05 апрель

Инстаграмдаги санъаткорларнинг саҳифаларида кечадан бир сана ҳақида кўп суратлар жойланяпти. Аввалига Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг саҳифасида барча санъаткорлар қўлларида “5” рақамини кўрсатиб, суратга тушиб “5 июнда” дея изоҳ қолдиришганди.

Бугун эса санъаткорлар ушбу санада “5 июнь Хонандалар кунини нишонлаймиз” деган изоҳларни қолдирмоқда.

Мазкур сана ҳақида “Ўзбекнаводан” аниқлаштирганимизда, улар бу ҳақида маълумот йўқлигини, эҳтимол санъаткорлар ўз ташаббуслари билан нимадир ташкиллаштираётганлигини айтишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!