Россия президенти Владимир Путиннинг бойлиги ҳисоблаб чиқилди

16:36, 05 апрель

Журналистлар ва аналитиклар Россия президенти Владимир Путиннинг қанча мол-дунёси борлигини аниқлашга ҳаракат қилишди, деб хабар берди “Мeduza.io” нашри.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцион жиноятларни ўрганувчи марказнинг текширувига кўра Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўсти виолончель чалувчи Сергей Ролдугин миллиард рубллик айланишга эга офшорга эгалик қилган. У ҳалигача Россия телевидениесининг катта реклама сотувчиси ҳисобланган компанияга ҳам соҳиблик қилади. Манбанинг хабар беришича, Ролдугинни пул қизиқтирмайди, у фақатгина бойлик “қўриқчиси” ҳисобланади. Владимир Путиннинг бор мол-давлати ҳақида у президент бўлгандан бери журналистлар ва аналитиклар турлича баҳолаб келишган. 

Пул

Россия президенти 2014 йилда ойлик маоши қанча эканлигини билмаслигини айтган эди. “Қўлимга пул тушиши билан уларни “Россия” банкидаги ҳисобимга қўйиш учун юбораман”, деди у. Путин банк эгаси Юрий Ковальчукни президентга яқин алоқада бўлганликда айблаб, санкция қўйилгандан кейин маошини айнан шу банкдаги ҳисобига қўядиган бўлди. 

Forbes журнали 2015 йилда энг бой одамлар рўйхатини эълон қилганда уларнинг орасида Владимир Путин тилга олинмаган. Нима учун бу рўйхатдан Путиннинг исми-шарифи тушиб қолганлиги ҳақида берилган саволга журнал вакили “Биз унинг бойлиги бир миллиард доллардан ортиқ ё камлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз”, деб жавоб берган. 

Владимир Путиннинг расмий даромади 2014 йилда 7,7 миллион (ойига 638 минг) рублни ташкил этган. 

Матбуотда унинг мол-давлати сиёсатчи Станислав Белковский томонидан ҳеч бир асоссиз 40 миллион долларга баҳоланган. Унинг таъкидлашича, Путин “Газпром” ва “Сургутнефтгаз”нинг улушини шахсан назорат қилади. Россияда солиқ тўламаганликда айбланиб, судланган Билл Браудер Путиннинг даромадини 200 миллиард доллар деб баҳолаган. 

Бир пайтлар Путиннинг яқин одамларидан бири ҳисобланган, ҳозирги кунда Россия ва Британия ҳуқуқ-тартибот идораларидан қочиб юрган банкир Сергей Пугачевнинг айтишича, Россия президенти амалини бой инсон сифатида тарк этишни хоҳлашини ҳеч қачон яширмаган. 

Кўчмас мулк

Расмий декларацияга асосан Путиннинг уйи, гаражи ва ер участкаси бор. Миллиард долларга баҳоланган Геленжикдаги улкан саройни ҳам Владимир Путинга тегишли деб ҳисоблашади. Бу сарой ҳақида илк маротаба 2010 йилда тадбиркор Сергей Колесников маълумот берган эди. 

Ўша пайтда ҳукумат бу маълумотни рад этган. 2011 йилда муҳташам саройни бизнесмен Александр Пономаренко сотиб олган. 

Собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцов Владимир Путиннинг 20 та қароргоҳини санаб ўтган эди, уларнинг асосий қисми давлатга тегишли бўлган.

Транспорт

2005 йилда ОАВлар бизнесмен Роман Абрамовичнинг Россия президентига дунёдаги энг катта яхталардан бири ҳисобланган 57 метрлик “Олимпия” номли яхта совға қилгани,  яхта Путиннинг шахсий мулки ҳисобланса-да, давлат ҳисобидан хизмат кўрсатилиши ҳақида ёзган эди. 

Бундан ташқари Владимир Путиннинг расман давлатга тегишли, президентлик ишлари бўйича хизмат қиладиган яхтаси, самолётлари ҳам бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!