Самолёт ўриндиғига сиғмай қолган британиялик қиз 83 килога озди

16:52, 05 апрель

Буюк Британиянинг Хартфордшир графлигида яшовчи Эмбер Роуз 24 ёшида 159 килограмм вазнга эга бўлган. Бироқ бу ҳолат уни зиғирча ҳам ташвишга солмасди, деб хабар беради “Вести” нашри.

Кунлардан бир кун у саёҳатга чиқмоқчи бўлиб, чипта сотиб олишга борди. Авиакомпания ходимлари эса қизга иккита чипта сотиб олишни тавсия этишди. Чунки у битта ўриндиққа сиғмас эди. Шундан сўнггина Роуз вазиятнинг нақадар жиддий эканлигини англаб етди ва озишга қарор қилди.

Қизнинг айтишича, ортиқча вазн тўплашига нотўғри овқатланиш сабаб бўлган. Бир куни унинг танишларидан бири Эмбернинг бир кунда нималар истеъмол қилишини суратга олиб, интернетга жойлаштирди. Бу эса Роузни ташвишга солдит ва озишга жиддий киришишга ундади.

Роуз ёғли овқатлардан ўзини тийиб, спортзалга қатнай бошлади. Натижа эса қизни узоқ куттирмади. Роуз қисқа муддат ичида 83 килограм ортиқча вазндан халос бўлди.

Эмбер озганидан сўнг ортиқча терини олдириб ташлаш учун пластик жарроҳга мурожаат қилди. Эмбер сарвиқомат кўринишга эга бўлиш учун 11 имнг доллар сарфлади. 

Эндиликда Роуз ўзини нача яхши ҳис қилмоқда ва икки ўриндиқ учун пул тўлаган ўшга рейснинг битта ўриндиғида яна саёҳатга отланмоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!