Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилди

19:35, 05 апрель

Бугун соат 17:12 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилди.

«Тошкент» сейсмомарказининг хабар беришича, зилзила эпимаркази Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарлари ўртасида бўлган. Эпимарказда зилзила магнитудаси 5,2 ташкил қилди.

Ер ости силкинишлари кучи Қарши ва Самарқандда 3-4 баллни, Жиззаҳда 3 балл, Термиз ва Навоийда 2 баллни ташкил қилди.

Пойтахтда зилзила сезилмади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!