Гонгконгда ноёб мовий бриллиант 32 миллион долларга сотилди

10:45, 06 апрель

Гонгконгдаги аукционда дунёдаги энг йирик ва кам учрайдиган мовий тусли бриллиант сотилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

10 каратли қимматбаҳо тошнинг баҳоси 32 миллион долларни ташкил этган. Шундай қилиб бриллиант бошланғич нархидан бир ярим бараварга қимматроққа сотилди. 

Мовий бриллиант оқ олтиндан ишланган тилла узукнинг кўзига жойлаштирилган.Узукнинг кўзи  шунингдек, кичикроқ ҳажмдаги яна икки бриллиант билан безатилган.

Илк марта бу бриллиантнинг тақдимот маросими 2000 йилда Лондон шаҳрида ўтказилган эди. Ўшанда бриллиантни ўғирлаб кетишга уринган ўғрилар қўлга олинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!