Amnesty International: 2015 йил дунёда ўлим жазосини қўллаш бўйича рекорд йил бўлди

11:27, 06 апрель

Amnesty International ташкилотининг маърузасида дунёда ўлим жазосини қўллаш бўйича 2015 йил рекорд йил бўлгани таъкидланган. Эрон, Покистон ва Саудия Арабистонида  қўлланган ўлим жазоси дунё бўйича бу ҳодисанинг 89 фоизга ошишига сабаб бўлган, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.

Amnesty International халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти 2015 йил сўнгги 25 йил мобайнида энг кўп ўлим жазоси қўлланиб, рекорд натижага эришган йил бўлганлигини қайд қилган.

Ташкилотнинг ҳисоб-китобига кўра 2015 йилда 1,6 минг киши қатл этилган, бу кўрсаткич ўтган йили 573 тани ташкил этган бўлиб, 50 фоизга ошган. Бу ҳисоботга Хитой киритилмаган, чунки ўлим жазосини қўллаш уларда давлат сири деб ҳисобланади.

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг бош китоби Салил Шеттининг сўзларига қараганда, бундай рақамлар инсониятни хавотирга солади: “Хайриятки, ўлим жазоси қўлланаётган мамлакатлар холис, кичкина мамлакатлар ҳисобланади. Бугунга келиб жуда кўп мамлакатларда ўлим жазоси бекор қилинган. 2015 йилда яна 4 мамлакат – Фижи, мадагаскар, Конго ва Суринам республикалари ваҳшиёна жазони қўллашни бекор қилди”. Натижада, бугунга келиб дунёнинг 102 мамлакатида ўлим жазоси қўлланмайди.

2015 йили Покистонда 320, Эронда 977 (жумладан 4 нафар жиноятчи 18 ёшга тўлмаган), Саудия Арабистонида 158 киши омма олдида қатл этилган. Бу кўрсаткич 2014 йилга қараганда 76 фоизга ошган.

Миср, Чад ва Сомалида ҳам 2014 йилга қараганда 2015 йилда ўлим жазоси кўп қўлланган.  

2015 йилда энг кўп қатллар Хитой, Эрон, Покистон, Саудия Арабистони ва АҚШда амалга оширилган. АҚШнинг 18 та штатида ўлим жазоси қўллаш бекор қилинганига қарамай, 28 кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланган.

Белорусия ўлим жазоси қўлланадиган Европадаги ягона давлат ҳисобланади. Amnesty International нинг берган маълумотига кўра, 2015 йилда Белорусияда 2 кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланган.

“Қозоғистон, Россия ва Тожикистон ўлим жазосини бекор қилиш ҳақида бирор қарорга келмаган”, дейилади маърузада.

Ташкилотни Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари ташвишга солмоқда. Омон Султонлиги ва Исроилдан ташқари, бу ҳудудда 2015 йилда 1196 киши қатл этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!