Ўзбекистонда ўтган ҳафтада 117 та ёнғин қайд этилди

12:03, 06 апрель

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 117 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 356 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 561 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи фуқаро О.Шухратовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 33 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро В.Лазизовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 45 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида яшовчи фуқаро А.Жавлоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!