Улкан аллигатор Америкадаги уйлардан бири эшигини “тақиллатди”

12:28, 06 апрель

АҚШнинг Флорида штатида маҳаллий аҳоли вакилларининг уйи эшигини аллигатор “тақиллатди”. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тимсоҳнинг узунлиги уч метр бўлган.

Эшиги олдида тимсоҳ турганини кўрган уй эгаси зудлик билан қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. 

Унинг уйига дарҳол Хилсборо округи шерифлик бошқармаси вакили ва овчи етиб келган. Улар шу заҳотиёқ  тимсоҳни тутди.

Нашрнинг маълум қилишича, округда ҳаво ҳарорати исиб кетгани учун аллигаторлар безовталана бошлаган.

Бундан олдин 3 метр узунликдаги аллигатор мактаб ҳовлисига бостириб кирган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!