7 апрель учун об-ҳаво маълумоти

12:43, 06 апрель

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2-7,  кундузи 12-17 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10,  кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. 2500 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!