“Ислом Давлати” Афғонистонда куч тўпламоқда

14:16, 06 апрель

“Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи учун Афғонистон ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриладиган майдон вазифасини ўтайди”, - деди Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили, Осиё ташқи ишлар вазирлиги иккинчи департаменти директори Замир Қобулов, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

“Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи кун сайин ривожланиб, гуллаб-яшнамоқда. У ҳозир куч тўплаш учунгина тин олган. Ҳозирда гуруҳ таркибида улар билан рақобатчи бўлган толибонларга нисбатан жангарилар кам қолган. Аммо улар афғон ва Америка қўшинлари учун куч сарфлаш фикридан йироқ, террорчилик гуруҳининг бошқа мақсади бор. Афғонистон уларга ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик учунгина зарур”, – деди Замир Қобулов “Известия” газетасига берган интервьюсида. 

Унинг фикрича, “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳининг толибонларга ён босиш ёки улар билан жанг қилиш нияти йўқ.  

Сўнгги пайтларда Афғонистонда вазият кескин ўзгарган. Илгари кичик-кичик қишлоқларни эгаллаган толибонлар энди катта шаҳарларни эгаллашга интилмоқда, бундан ташқари мамлакатда “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳининг ҳам таъсири сезиларли даражада ошган. 

“Толибон” ва “Ислом давлати” гуруҳи бир-бирига рақобатчи ҳисобланади. ОАВларнинг ёзишича, “Толибон” ҳаракати вакиллари июнь ойида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига хат ёзиб, Афғонистонда толиблар ишига аралашмасликни сўраган. Афғонистон ҳудудида бу икки гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув ҳам содир бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!