ФУТУРОЛОГЛАРНИНГ ТЕХНОЛОГИЯ ОЛАМИДАГИ 8 БАШОРАТИ

14:47, 06 апрель

Футурологлар — бизнинг ҳаётимизга кириб келиши мумкин бўлган янгиликларни олдиндан кўра оладиган инсонлардир. Келинг, улар билан бирга яқин келажакда бизни технология оламида кутаётган янгиликлар ўнлиги билан таништириб ўтсак.

1.Телепортациянинг имкони бор.
Назарий жиҳатдан  нур ёрдамида жисмни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришнинг имкони бўлса-да, ҳали амалда синаб кўрилмаган. Лекин бу ҳам албатта амалга ошади. Ахир бир пайтлар видемагнитофонни ҳам одамлар ақл бовар қилмас мўъжиза сифатида қабул қилишган. Вақти келиб, атом ва молекулалар ёрдамида операция қилиш ҳам кундалик ҳаёт тарзимизга айланиб қолиши кутилмоқда. 

2. Митти онг – наночип
Вақти келиб, компьютерлар ўлчами ақл бовар қилмас ўлчамда кичраяди. Футуролог Брайан Дэвид Джонсон бугунги жуда катта куч ва ҳажмга эга бўлган улкан компьютерлар ўрнини митти чўнтак компютерлари эгаллашига ишонади.  Интел дастури асосичиси Гордон Э. Мур фикрича, процессорлар тезлиги  ҳар ики йилда бараварига ошади ва нархи ҳам баравар тушиб бораверади. 

3.“Марсга ташлаб қўёлмайсизми?”
Space Launch System (SLS) компанияси фикрига кўра 2017 йилда , NASA тўрт нафар астронавтни Ойга учирмоқчи. Бу сафар ойга чиқишнинг осон ва арзон йўлларин кашф этиш мўлжалланган. Келажакда фақат фазогирлар эмас, чўнтаги кўтарган ҳар бир инсон коинотга парвоз қилиб, Марсга, ойга қадам қўйиши мумкин.

4.“Кўнглингда нима бор – биламан!”
Ҳа, ишонаверинг кун келиб, истаган кишингизнинг кўнглидаги сирларни ўқиб олиш имконига эга бўласиз. Неврологлар бир неча йилдан бери инсон фикрини ўқиш устида иш олиб боришмоқда. Лекин бу кашфиётдан фақат ақли заиф инсонларни даволаш мақсадида фойдаланиш кўзда тутилган.

5.Нанотехнологиялар ва нанотиббиёт 
Нанотехнлогиялдар жадал ривож топаётир. Наноўлчамни тасаввур қилиш учун, бир варақ қоғозни олиб кўринг. Одатда бу варақ бизга жуда юпқа кўринади. Асдлиджа унинг қалинлиги 100 000 нанометр келади. 

Нанотехнологиядлар келгусида жамиятнинг барча қатламларида фойдаланилиши мумкин. Кўп касалликлар ҳали танага ёйилмай туриб, ҳужайралар даражасида тубдан  йўқ қилиниши мумкин.

Нейрохирургия ва  ирсий даволашда  келгусида нанотиббиёда кенг фойдаланиши мумкин.

“Анонимус” – ёвузликнинг янги номи

Келажакда бизни фақат яхши янгилилар эмас, ёмонлари ҳам кутиб турибди. Келажак асосан ахборот технологияларига боғлиқ экан, демак, бу бораги манфий ўзгаришларни ҳа эътиборга олиш керак. Келгусида хакерлар ҳам ўз қора ниятларини амалга ошириш турли найранглардан фойдаланиши мумкин. Anonymous — бу уюшган хакерлар гуруҳининг шартли дастури. Унинг ёрдамида келгусида энг махфий сақланадиган ахборотлар базасига ҳам бемалол ҳужум уюштириш ва мислои кзрилмаган талофатларга йўл очиш мумкин.

Универсал таржимонлар
Ҳозир интернет тармоғида онлайн таржимонлар кенг тарқалган. Аммо улар ёрдамида матнларни мукаммал таржима қилишнинг имкони йўқ. Келгусида ана шундай “таржимон”лар янада оммалашиб, одам-таржимонларга ҳожат ҳа қолмаслиги мумкин.

Аватарлар, суррогатлар, роботлар
Машҳур “Аватар”фильми қаҳрамонлари ҳаётида ҳам бўлиши мумкин. DARPA компанияси тирик аскарлар ўрнини боса оладиан аватар аскарлар ясаш бўйича катта пулллик шартномалар имзолашган. Албатта машина-роботлар ҳаётимиздаги ўорни чуқурлашгани яхши. Улар қийин ишларни бажаришади. Вақти келиб, бундай “махсус-тана” инсонга иккинчи ҳаётни бахш этиши ҳам мумкин. Яъни баъзи олимлар инсон руҳини ана шундай махсус таналарга ўчириб ўтқазиш устида иш олиб боришмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!