ЕЧЛ 1/4 финал. Суареснинг дубли “Барселона”га “Атлетико” устидан ғалаба келтирди

15:08, 06 апрель

Европа чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки ўйинида “Барселона” ўз майдонида “Атлетико” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг 25 дақиқасида Фернандо Торрес ҳисобни очган бўлса, 10 дақиқадан сўнг у қизил карточка билан “тақдирланди” ва майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимда “Барселона” бир киши кам бўлиб қолган “Атлетико” дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлди. 63 ва 74 дақиқаларда Луис Суарес дубль муаллифи бўлди. 

Барселона – Атлетико 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар:  0:1 – 25 Торрес, 1:1 – 63 Суарес, 2:1 – 74 Суарес. 
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич (Рафинья, 63), Бускетс (Серджи Роберто, 80), Иньеста (Туран, 83), Месси, Суарес, Неймар.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Люка Эрнандес, Годин, Филипе Луис, Сауль (Корреа, 90), Габи, Коке, Гризманн (Томас, 76), Торрес, Феррейра Карраско (Фернандес, 53).

Огоҳлантиришлар:  Торрес (29), Коке (33), Бускетс (48), Филипе Луис (61), Суарес (70), Гризманн (73), Люка Эрнандес (78), Облак (79), Маскерано (82), Фернандес (86).

Четлатиш:  Торрес (35).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!