Хитойлик йигит севган қизига 600 та шардан 2 та кўйлак ясади(Фото)

15:39, 06 апрель

Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи йигит ўз қаллиғи учун 600 та шардан келин кўйлаги ясади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Қиз шардан ясалган кўйлакни кийиб, севгилиси билан шаҳар кўчаларини айланди ва фотосессияда иштирок этди. 25 ёшли тўй ташкилотчиси Лу Кэпэн кўйлакларни бир кечадаёқ ясаб бўлди. Йигит улардан бирини никоҳ тўйи учун оқ рангдаги шарлардан, иккинчисини эса кундалик кийиши учун ранг-баранг шарлардан ясади.

     

Йигитнинг айтишича, бу ҳаракатлари билан ўз қаллиғи Су Сюэнони нақадар қаттиқ севишини кўрсатмоқчи бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!