Диего Костага Хитойдан “совчилар” келмоқда

15:48, 06 апрель

Англиянинг "Челси" жамоаси форварди Диего Коста мавсум якунида Лондон клубини тарк этиб, Хитой чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин

The Sunday Times нашрининг маълум қилишича, Диего Костага Хитой клубларидан бири қизиқмоқда. Унинг траснфери учун хитойликлар нақд 90 млн евро тўлашга тайёр. Шунингдек, футболчига унинг собиқ жамоаси “Атлетико” ҳам қизиқиш билдирган. 

Жорий мавсумда Коста АПЛнинг 24 ўйинида майдонга тушиб, 11 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!