Британиялик 55 ёшли аёл 3 эгизакни дунёга келтирди

15:50, 06 апрель

Буюк Британиянинг Линкольншир графлигида яшовчи 55 ёшли аёл мамлакатдаги эгизакларни дунёга келтирган энг кекса аёл бўлди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Аёл экстракорпорал уруғлантириш муолажалари ва туғруқ жараёни учун 21 минг доллар сарфлади.

Шэрон Каттс ЭКУ муолажасини Кипр оролида қилдирди. Буюк Британия ҳудудида мазкур муолажа фақатгина 42 ёшгача бўлган аёлларгагина қилинади. Шифокорларнинг хавотирларига қарамай, Каттс уч нафар соғлом болаларни кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирди.

Каттснинг айтишича, фарзандлари уни чиройли ташқи кўринишда танишлари учун у туғруқдан олдин ботокс муолажасини ўтказган. Шэрон Каттснинг тўрт нафар фарзанди ва уч нафар набираси бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!