Британиялик аёл актриса Памела Андерсонга ўхшаш учун 28 минг доллар сарфлади

17:04, 06 апрель

Буюк Британиянинг Ливерпуль шаҳрида яшовчи аёл америкалик актриса ва модель Памела Андерсонга ўхшаш учун пластик операцияларга 28 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

31 ёшли Кэролин Андерсон ўз кумирига ўхшаш учун 16 йил ичида кўкрагини тўққиз марта операция қилдирди, бир неча маротаба лаблари шаклини ўзгартирди, тишларини оқартирди. Бундан ташқари, у ҳар олти ойда юзининг тепа қисмига ботокс муолажасини қилдирган. Кэролин машҳур актрисаникидек тери рангига эришиш учун мунтазам равишда солярийга боради. Ҳатто тинимсиз нурланишлар қизнинг терисига зарар етказиб, унинг саломатлиги хавф остида қолди.

Андерсон кутилган натижага эришиш учун яна бир нечта жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши керак. Соғлиғи билан айрим муаммоларга қарамай Кэролин пластик жарроҳлик муолажаларини давом эттирмоқчи. 

“Менинг қарорим кўпчиликни ҳайрон қолдириши мумкин. Бироқ мен Памела Андерсонга ўхшаш учун ҳамма нарсага тайёрман”,—дейди Кэролин.

Қизнинг ўзи ҳам модель ва тўй маросимларини ташкиллаштириш билан ҳам шуғулланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!