Актёр Бахтиёр Қосимов вафот этди

10:07, 07 апрель

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актриса Гавҳар Шарипова ўзининг Facebook`даги саҳифасида хабар берди.

Маълумотларга кўра, жаноза пешинда Камолон масжидида ўқилади. 

Актёр хотирасига бағишланган махсус мақолани “Даракчи” газетасининг келгуси сонида ўқишингиз мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, актёрнинг яқинларига ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 15:39, 17 апрель
худо рахмат килсин
Гость 10:17, 07 апрель
Alloh rahmat qilsin amin....yaxshi inson iste'dodli aktyor edilar..