Фарзандига Адольф Гитлер дея исм қўйган АҚШлик фуқаролар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

10:54, 07 апрель

АҚШнинг  Нью-Жерси штатида яшовчи фуқаро Исидор Хэлф Кэмпбелл ва унинг рафиқаси Жойс Лин фарзандларига Адольф Гитлер ва Арийская Раса дея исм қўйгани учун  ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Бу жуфтлик ўзлари ҳақида хужжатли фильм ҳам суратга олишди ва унда ўз ҳуқуқларини чеклаётганларидан шикоят қилишди. 2008 йилда улар фарзандлари учун торт буюртма қилиб, устига “Туғилган кунинг билан, Гитлер!” деб ёздиришганидаёқ жуфтликка нисбатан эътирозлар туғилган эди. Тортни пиширган қандолатчилар ҳам болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш хизматига хабар берган. 

Ижтимоий хизмат вакиллари ота-онанинг фарзандларига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар қилаётганини кўрмаган, бироқ шундай бўлса ҳам улар Адольф Гитлер ва Арийская Расани олиб кетишган. 

Кейинроқ америкалик фуқароларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишди.

Болаларнинг отасининг маълум қилишича, у фарзандларини таҳқирлашни истамаган. Америкалик фуқаролар ўз қарашларини тушунтириб бериш мақсадида ўзлари ҳақида "Meet The Hitlers"(Гитлерлар билан танишинг) деб номланган ҳужжатли фильм суратга олиб, уни интернетга жойлаштиришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!