Интернетда куёвнавкарни қиздирган куёвжўранинг видеоси тарқалди (Видео)

11:33, 07 апрель

Миллий анъаналаримизга кўра ўзбек тўйларида куёвнавкар деган ажойиб маросим бор. Унда бир гуруҳ йигитлар келиннинг уйига уни олиб кетгани карнай-сурнай садолари остида миллий рақсларни ижро этган ҳолда боришади. 

Куни кеча интернетда ана шундай куёвнавкарда карнай-сурнай наволарига замонавий тарзда рақс тушган куёвжўралардан бирининг рақси видеоси тарқалди. Йигитнинг ҳеч нарсага қарамай ўзига хос тарзда тушаётган рақси акс этган видео инсон кайфиятига кўтаринки руҳ бағишлаши тайин.

Хуллас ўзингиз кўриб баҳо беринг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!