“t.A.T.u.” гуруҳининг собиқ яккахони Юлия Волкова саратонни қандай енгганини сўзлаб берди

11:40, 07 апрель

Россиялик хонанда, “t.A.T.u.” гуруҳининг собиқ яккахони Юлия Волкова қўрқинчли касалликни қандай енггани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда “НТВ” хабар бермоқда

Хонанданинг айтишича, 2012 йилда шифокорлар унга мудҳиш ташхисни қўйишган. Юлия қалқонсимон без саратонига чалинган эди. У узоқ муддат бу ҳақда ҳеч кимга айтмади. Касаллигини фақат унинг яқинлари билишарди.

“УТТ текширувидан сўнг, касаллигим аниқ бўлди. Бироздан сўнг жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдим. Шифокорларнинг айби билан овозимдан айрилдим. Улар қалқонсимон безни операция қилаётганда овоз чиқариб берувчи асаб толаларимга ҳам шикаст етказган. Операциядан кейин мен кўзимни очишим ва гапиришим керак эди. Лекин ундай бўлмади. Ҳатто йиғлолмадим. Бунга кўникдим”,—дейди Юлия.

Хонанданинг айтишича, бундай оғир дардлар фақат иродаси кучли инсонларгагина берилади.

“Ҳеч қачон нима учун ва нима сабабдан деб ўйланиб, сиқилмайман. Бу ҳодиса менинг ҳаётимда содир бўлибдими, демак шундай бўлиши керак экан”, – дейди у.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!