Россия иқтисодий ҳалокатга учраши башорат қилинди

11:48, 07 апрель

Россия президентининг маслаҳатчиси Сергей Глазьевнинг фикрича, Марказий банк томонидан яратилган “янги воқелик” да фақатгина чайқовчилар кун кўриши, ишлаб чиқариш саноати эса ҳалокатга юз тутиши мумкин, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри .

“Бу иқтисодий ҳалокатга элтувчи йўлдир, айни дамдаги вазият бу иқтисодий ўсишни тўхтатиб қўювчи стагфляциядир (стагнация+инфляция). Агар марказий банк сиёсати билан дунёга келган “янги воқелик” бўлмаганида, Россия иқтисодиёти йилига 6-8 фоизга кўтарилган бўларди ”, – деб таъкидлади Глазьев.

Марказий банк бошқарув раисининг ўринбосари Ксения Юдаева 6 апрель куни “Известия” газетасига берган интервьюсида, иқтисодий вазият кутилганидан кўра яхшироқ ривожланаётганини, буларнинг ҳаммаси ўткинчи қийинчиликлар эканлигини, Россия иқтисодиёти гуллаб-яшнаш палласида турганлигини айтиб ўтди.  

Март ойида Россия молия вазирлиги мамлакат иқтисодиёти бошқа мамлакатлар иқтисодиётига қараганда жиддий ўзгаришларга учраманганлигини маълум қилди. “Нархи юқори бўлган, нефть саноати каби соҳалар бироз қийинчиликка учради”,– деб таъкидлади вазирлик раҳбари Антон Силуанов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!