ОЧЛ–2016. “Локомотив” ўз майдонида “Сапаҳон”ни мағлубиятга учратди, “Пахтакор” сафарда енгилди

11:53, 07 апрель

Осиё чемпионлари лигаси “А” гуруҳи 4-турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Эроннинг “Сепаҳон” футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Унда тошкентликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиндаги ягона голга 54-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов муаллифлик қилди. Шу тариқа, “Локомотив” очколар сонини 8 тага етказиб, гуруҳда пешқадамга айланди. 

ОЧЛ–2016. “А” гуруҳи, 4-тур
“Локомотив” – “Сепаҳон” 1:0
Гол: Абдухолиқов (54) 
Огоҳлантиришлар: Маҳарадзе (17) – Гайдифар (23), Карами (45)
Четлатиш: Гайдифар (90)
“Локомотив”: Нестеров, Махарадзе, Жепаров, Бикмаев (Ҳасанов, 66), Абдуҳолиқов, Мустафоев, Кападзе, Тўхтахўжаев, Шоаҳмедов, Зотеев (Алибоев, 75), Файзиев.
“Сепаҳон”: Аҳмадий, Каримий, Навидкиа (Манучехри, 71), Карами, Ибричич (Халатбари, 60), Мусаев (Сарлак, 65), Падовани, Гафурий, Перейра, Гайдифар, Фазелий.

"С" гуруҳида иштирок этаётган "Пахтакор" жамоаси сафарда Эроннинг "Тракторсози" клубига қарши баҳс олиб борди. Унда тошкентликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур мағлубият "Пахтакор"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қийинлаштириб қўйди. 

ОЧЛ–2016. “С” гуруҳи, 4-тур
"Тракторсози" - "Пахтакор" - 2:0
Голлар: Сезар 60, Оғоий 85
"Тракторсоз": Ахборий, Эронпурион, Халилзода, Кардосо, Ашурий, Соҳибий, Раҳмоний, Августо, Хотамий, Кионий, Оғаий
"Пахтакор": Рибкин, Ораховац, Исматуллаев, Аҳмедов, Каримов, Машарипов, Сергеев, Соҳибов, Тожиев (c). Ҳошимов, Козак

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!