Дилноза Кубаева: “Дилниёз Ғаффоров актёр бўлиб, актёр, хонанда бўлиб хонанда эмас”

12:15, 07 апрель

Актриса Дилноза Кубаева кино соҳасида ҳеч қандай билим ва маҳорати бўлмаганлар билан ишлашдан бош тортишини маълум қилди.

“Бекажон” газетаси мухбирининг “Келганда келин” фильмида кинода илк маротаба роль ижро этаётган Дилниёз Ғаффаров билан бирга суратга тушгани ҳақидаги саволига эса: 

“Дилниёз актёр учун керак бўладиган маҳоратни озми кўпми ўзлаштирган эди.  Шахсан мен учун у актёр бўлиб актёр, хонанда бўлиб, хонанда эмас. Лекин уни яхши ижодкор деб тан оламан”,—дея жавоб берди актриса.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!