Райҳон ким билан дуэт ижро этиш орзуси борлигини айтди

12:54, 07 апрель

Хонанда Райҳон ижоди ва ҳаётига оид кўплаб саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.

Хусусан, “Кўплаб санъаткорлар билан дуэт ижро этгансиз. Яна ким билан дуэт айтиш орзуингиз бор?” деган саволга хонанда: 

“Аввало,барча дуэтдошларимга миннатдорчилик билдираман, ушбу қўшиқларимнинг ҳаммаси мен учун қадрли. Орзуимга келсак, яна бир бор Озодбек ака Назарбеков билан дуэт куйлаш истагим бор. Аввалги дуэтимиз қандайдир концертда қолиб кетгандай, бу сафаргиси эса бошқачароқ бўлса, қани эди?!”,—дея жавоб берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!