Мишель Обама сўнгги маротаба Оқ уйга гул ва сабзавот экди

14:32, 07 апрель

АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама сўнгги маротаба Оқ уй ҳудудига сабзавот ва гул ўтқазди, деб хабар берди “Lenta.ru”.

Америкада семизликдан азият чекаётган инсонларга соғлом турмуш тарзи, соф табиий маҳсулотларнинг инсон организмига қанчалик фойдаси борлигини исботлаш мақсадида Обама 2009 йилда шу боғни яратди. Бундан бир неча йиллар муқаддам бу ерга илк маротаба қадам ранжида қилиб, илк ниҳолларни ўтқазган болалар ҳам тадбирга таклиф этилди.

Президентнинг рафиқаси тадбирга ташриф буюрган барча ёшларга миннатдорчилик билдирди ва келажакда Оқ уйнинг янги соҳиблари ҳам бу анъанани давом эттиришига ишонч билдирди: “Боғни ўз фарзандимдай яхши кўраман, меҳр қўйганман, умид қиламанки, келажакда ҳам унга янгидан-янги ниҳоллар экилади”, — деди Мишель Обама.

АҚШда 2016 йил 8 ноябрь куни Президент сайлови ўтказилади. Амалдаги президент Барак Обама учинчи муддатга ўз номзодини қўя олмайди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида президентнинг рафиқаси бўлмиш Элеонора Рузвельт Оқ уй ҳудудида “Ғалаба томорқаси”ни яратиб, инқироз пайтида ҳам инсон ҳаракат қилса, томорқадан озиқ-овқат етиштириши мумкинлигини исботлаб, америкаликларга ибрат бўлган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!