UZ доменида янги сайт ишга тушди

15:41, 07 апрель

Қаршида буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини дунёга кенг тарғиб этиш ҳамда таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб яратилган www.sohibqiron.uz сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Сайт техник жиҳатдан жуда қулай бўлиб, фойдаланувчилар учун содда ва осон қилиб ишланган. Сайтга планшет ва андроид тизимида ишловчи мобиль алоқа воситалари орқали ҳам кириш мумкин. 14 бўлимдан иборат мазкур сайт содда интерфейс шаклида ишлаб чиқилди. Ундан Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, авлодлари, моддий ва маънавий мероси билан боғлиқ янгиликлар, тарихий обидалар харитаси, маънавият, илм-фан тараққиёти йўлида қилган хизматлари ва давлат бошқаруви тўғрисидаги “Темур тузуклари” асаридан олинган манбалар, маълумотлар, темуршунос ва тарихчи олимларнинг илмий манбалари акс эттирилган видеолавҳалар жой олган.  Фойдаланувчилар сайт орқали Амир Темур фаолияти ва ҳаёти ҳақидаги электрон ресурсларни кўчириб олиш имкониятига ҳам эга. Барча манбалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қўйилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!