Севги ёш танламайди: Ўзидан анча кичик ёшдаги эркакларга кўнгил қўйган машҳур аёллар

16:52, 07 апрель

Дунёда ўзларидан анча кичик эркаклар билан бахтли турмуш кечираётган таниқли аёллар талайгина. Уларга қараб, севги ёш танламайди деган фикр тўғри эканлигига амин бўласиз.
 
 

Мадонна ва Абубакару Сумахоро
Улар орасидаги тафовут 32 ёш.

Таниқли хонанда Мадонна ўзидан кичкина эркаклар билан муносабат боғлашни маъқул кўради. Сўнгги йилларда у бир нечта ёш йигитлар билан яқин муносабатда бўлди. Раққос Брахим Заибат, хореограф Тимор Стеффенсдан сўнг унинг ҳаётида 25 ёшли модель Абубакару Сумахоро пайдо бўлди. Улар ўртасидаги муҳаббат ўтган йилнинг кузларида бошланди. Бироқ хонанданинг маъмурлари бу ҳақда маълумот беришдан бош тортган. Абубакир асли Кот-Д'Ивуарлик бўлиб, Бруклин тахаллусида фаолият юритади.

Крис Женнер ва Кори Гэмбл
Улар орасидаги тафовут 25 ёш

Кардашьян-юлдузли оиласи вакили 60 ёшли Крис Женнернинг севгилиси Кори Гэмбл ундан 25 ёш кичкина. Уларнинг муҳаббати Крис турмуш ўртоғи Брюс Женнер билан ажрашганидан сўнг бир ярим йил ўтиб алангалади.
Гэмбл, хонанда Жастин Бибернинг менежери бўлиб ишлайди. Уларнинг муҳаббати аксарият газета, журналлар мухбирларининг танқидларига сабаб бўлган, йигитнинг Крисга бўлган туйғулари ҳақиқийлигига ишонишмаган эди. Бироқ улар икки йиллик бахтли ҳаётлари билан бир-бирига бўлган туйғулари самимий эканлигини исботлашди.
 
Женнифер Лопес ва Каспер Смарт
Улар орасидаги тафовут 18 ёш 

44 ёшли Жей Ло ва унинг 26 ёшли “бойфренд”и Каспер Смартлар ўзлари ҳақидаги турли миш-мишлар, ғийбатларга қарамай ҳамон бирга. Келаётган июль ойида уларнинг бир-бирига муҳаббат боғлаганларига уч йил тўлади. Улар Жей Ло ўзининг навбатдаги турмуш ўртоғи Марк Энтони билан ажрашганидан сўнг учраша бошлаган. 2011 йилда Смарт Лопеснинг ижодий жамоасида оддий раққос сифатида иш бошлаган. Ҳозирда эса Каспер хонанданинг нуфузли лойиҳаларидан бирига бошчилик қилмоқда. Улар деярли ҳамма вақт бирга. Жей Лонинг фарзандлари Каспер билан дўстлашиб олишган. Смарт Женниферга қимматбаҳо узук совға қилган. Унинг ўзи эса тўртинчи марта ҳам турмушга чиқиш нияти борлигини билдирган. 
Манба: elle.ru

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!