Голливуд актрисаси Энн Хэтэуэй она бўлди

10:26, 08 апрель

Голливуд актрисаси Энн Хэтэуэй ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Бу “Оскар” мукофоти совриндори ва унинг турмуш ўртоғи заргар Адам Шульманнинг биринчи фарзанди. Аслида чақалоқ 24 март куни туғилган эди. Аммо ота-оналар хушхабарни бошқалардан маълум муддат сир тутишга қарор қилган. Актриса ўғлига Жонатан Роузбэнкс Шульман дея исм қўйган.

Энн Хэтэуэй ва Адам Шульман 2012 йил 29 сентябрда турмуш қурган эди. Никоҳ маросими Калифорниянинг Биг-Сюр шаҳрида бўлиб ўтган эди. Актрисанинг ҳомиладорлиги 2015 йилнинг ноябрь ойида маълум бўлган эди. 

Энн Хэтэуэй “Прада тутган иблис”, “Жейн Остин” каби фильмлари билан машҳур.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!