АҚШ ҳукумати талаби билан Apple 70 дан ортиқ iPhone’ни бузиб кирди

10:46, 08 апрель

Apple компанияси Америка ҳукуматига 70 дан ортиқ iPhone’ни бузиб киришга кўмаклашди. Wall Street Journal’нинг ёзишича, компаниянинг Вашингтон билан ҳамкорлиги 2008 йилда бошланган.

Ўшанда илк бор болага жинсий зўравонлик қилган жиноятчининг смартфонини бузиб кириш сўралган.

Ҳаммаси 2013 йилда Эдвард Сноуден фош қилинганидан сўнг ўзгарди. Apple раҳбарияти ўша пайтда фойдаланувчиларнинг ҳимоясини кучайтиришга қарор қилди, ФБР сўроқларига ҳам жавоб беришни буткул тўхтатди.

Ушбу барча тафсилотлар Apple АҚШнинг Адлия вазирлиги билан иши доирасидаги ҳужжатларда мавжуд. Компания ФБРнинг террорчи Саид Фарукнинг телефонини бузиб киришга ёрдам беришдан бош тортган. Шундан сўнг махфий хизмат агентлари смартфонни мустақил равишда бузишга эришишди ва даъвони қайтариб олишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!