“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг янги мавсумига старт берилди

10:50, 08 апрель

“Истиқлол” санъат саройида мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг янги мавсуми очилди. 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган. 

Фестивалда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Шоввозлар”, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Дув-дув гап”, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Болалар”, Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон”, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар”, Гулистон давлат университетининг “Божалар”, Жиззах давлат педагогика институтининг “Жиззахлик жиянлар” жамоалари иштирок этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!